*

""САДОҚАТ""

"Муаллиф: Жўра Маҳмудов, саҳналаштирувчи режиссёр Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Х. Маҳмудова)"

Ушбу спектакл халқ бошига оғир мусибатлар солган, юрт йигитларининг ўз уйи ватанидан айириб, ётиғини қуритган иккинчи жаҳон уруши ҳақида. Асарда Ватанни ҳимоя қилишга қодир бўлган эр-йигитлар юрт тупроғини ғанимлардан озод этиш учун урушга жўнашади. Эркак кучи билан бажариладиган юмушларни матонат бирла аёллар ўз зиммасига олишади. Машъум кунларга нафрат билан қараган аёллар меҳр-оқибат ила ўз яқинлари йўлига умидвор ҳолда кўз тикишади. Асар ўзбек аёлининг чин садоқати ҳақида.