*

Янгиликларга аъзо бўлинг

Беш ойлик танаффусдан сўнг.

Республика Махсус комиссиясининг коронавирусга қарши курашда эришилаётган натижалардан келиб чиқиб, карантинни янада юмшатиш бўйича қабул қилинган қарорига асосан жорий йилнинг 5 сентябрь санасидан бошлаб  театр ва кинотеатрлар фаолияти қайта йўлга қўйилиши белгиланган.
Ўзбекистон давлат драма театри жамоаси коронавирус пандемиясини кенг тарқалиши ва унинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларга қатъий амал қилиб, уйда қолган ҳолда масофадан туриб онлайн тарзда ижодий ишларини амалга оширишди. Мазкур ижодий ишлар ижтимоий тармоқларда кенг тарзда ёритилиб борилди. Беш ойлик танаффусдан сўнг театрнинг барча ходимлари театрга ташриф буюришди ҳамда келгусидаги режалар борасида карантин қоидаларига янада қатъий амал қилган ҳолда иш юритиш келишиб олинди. Ҳозирда фақатгина репетицияларда банд бўлган актёрлар ҳамда ишлаб чиқариш цехлари иш фаолиятини бинода давом эттириши мумкинлиги таъкидланди.
Шунингдек, йиғилишда театрнинг бир қатор фахрийлари ва таваллуд кунини нишонлаётган ходимлар театр раҳбарияти томонидан тақдирланди.