*

Янгиликларга аъзо бўлинг

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

Ўзбекистон давлат драма театри жамоаси Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, "Меҳнат шуҳрати" ва "Буюк хизматлари учун" орденлари соҳиби, ўзбек театр санъати йўлида узоқ йиллардан буён фаолият юритиб келаётган театр санъати фидоийси,  таниқли режиссёр, кўплаб шогирдларнинг устози Баҳодир Йўлдошевни таваллуд айёми билан қизғин муборакбод этади.  
Устозимиз Баҳодир Йўлдошевга узоқ ва мазмунли умр, соғлик-саломатлик, ижодий ишларида ҳамда юртимиз равнақи йўлидаги буюк хизматларида улкан муваффақият ёр бўлишини тилаймиз.