*

Янгиликларга аъзо бўлинг

Ўзбекистон давлат драма театрида талабалар мехмонда.

Бугун 14 март куни Ўзбекистон давлат драма театрига профессор Азамат Ҳайдаров, ўқитувчи Мўминмирзо Холмўминов бошчигида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг “Халқ ижодиёти” факультети, “Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ва бошқариш” кафедрасининг иккинчи ҳамда учинчи курс талабалари ташриф буюришди. Талабалар бир кунлик амалиёти давомида театр раҳбари Баҳром Усмонов билан суҳбат олиб боришди. Директор ўринбосари Сардор Мансуров театрга ташриф буюрган талабаларга театрни яқиндан таништирди, ишлаб чиқариш цехлари фаолиятини кўрсатди.