*

Янгиликларга аъзо бўлинг

“Халқаро хотин қизлар куни” муносабати билан театримиз аёл ходимлари учун махсус байрам тадбири.

2020 йилнинг 5 март куни 8 март “Халқаро хотин қизлар куни” муносабати билан Ўзбекистон давлат драма театрида театрда фаолият олиб бораётган қизлар ва аёллар учун театр эркаклари томонидан махсус томоша, байрам совғаси тайёрланди ҳамда байрам табриги сифатида аёлларнинг эътиборига хавола этилди. Томоша сўнгида театр директори Баҳром Усмонов ва театрнинг бош режиссёри Олимжон Салимов бир қанча театрнинг аёл ходимларини ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирлашди. Шунинг билан бир қаторда барча аёлларга театр эркаклари томонидан байрам совғалари улашилди.