*

Янгиликларга аъзо бўлинг

Маннон Уйғур ижодига бағишланган хотира кечаси

2020 йилнинг 29 февраль куни Ўзбек Миллий академик драма театри саҳнасида ўзбек театрининг асосчиси, улуғ устоз Маннон Уйғур ижодига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди. Ушбу кечада ўзбек театр саҳна санъатининг етук вакиллари ҳам иштирок этишди. Театрлар ўзларининг ажойиб саҳна кўринишлари билан томошабинларни хушнуд этишди. Ўзбекистон давлат драма театрининг ижодий ходимлари ҳам Маннон Уйғурнинг ҳаёти ва ижодини ифода этувчи саҳна кўриниши билан қатнашди.