*

Янгиликларга аъзо бўлинг

Абдулла Қодирийнинг 125 йиллиги муносабати билан адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди.

2019 йилнинг 27 декабрь куни Ўзбек Миллий академик драма театри саҳнасида, ўзбек романчилиги асосчиси, улуғ адиб Абдулла Қодирийнинг 125 йиллиги муносабати билан адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди. Кеча аввали экранда Ҳурматли юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг табриги билан бошланди. Мазкур кечада Ўзбекистон давлат драма театрида ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад қаламига мансуб, “Ёлғиз” асари асосида театрнинг Бош режиссёри Олимжон Салимов томонидан саҳналаштирилган Абдулла Қодирий яшаган давр ва адибнинг ҳаёти тўғрисидаги “Жинлар базми” спектаклидан намойиш этилган парча томошабинларга манзур бўлди.