*

Янгиликларга аъзо бўлинг

Ўзбекистон давлат драма театри гастролда.

Ўзбекистон давлат драма театри жамоаси жорий йилнинг 7 декабридан 16 декабрь санасига қадар водий бўйлаб театр гастроль сафарига жўнаб кетишди. Театр жамоаси репертуардан мустаҳкам ўрин эгаллаган, драматург Рихсивой Муҳаммаджонов қаламига мансуб, режиссёр, олий тоифали драма артисти Баҳодир Мирмақсудов томонидан саҳналаштирилган “Давлат болалари” спектаклини намойиш этишмоқда. Мазкур гастроль сафаридан ўрин эгаллаган спектакль дастлаб Марғилон шаҳар мусиқали драма театри саҳнасида намойиш этилди. Спектакль бошланишидан аввал, театр директори, иқтидорли актёр Баҳром Усмонов Марғилонлик томошабинларга ўзининг самимий тилакларини билдириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, “Давлат болалари” спектакли Қўқон шаҳар, Андижон вилояти ҳамда Наманган вилоятларида ҳам намойиш этилади.