*

Янгиликларга аъзо бўлинг

ПРЕМЬЕРА

2019 йилнинг 5 декабрь куни Ўзбекистон давлат драма театрида драматург Салоҳиддин Сирожиддинов қаламига мансуб, Баҳодир Мирмақсудов томонидан саҳналаштирилган “Тўмарис” спектакли премьераси бўлиб ўтди. Спектаклга кенг жамоатчилик вакиллари билан бир қаторда, театр соҳасининг етук мутахассислари ҳам ташриф буюришди. Спектаклда Тўмарис образини театрнинг етук, иқтидорли актрисаси Тамара Мирмақсудова ва бошқа қаҳрамонлар образини театрнинг устоз санъаткорлари билан бир қаторда, ёш, иқтидорли актёрлари ижро этишди. Спектаклнинг саҳналаштирувчи рассоми Лазиз Ёдгоров ҳамда либослар бўйича рассом Райхон Юлдошева спектаклнинг мавзу ва ғоясини акс эттирганлиги билан томошабинлар олқишига сазовор бўлди. Ташриф буюришган томошабинлар спектаклни катта олқишлар билан баҳолашди. “Тўмарис” спектакли премьерасига телевидения, оммавий ахборот востилари ходимлари ҳам ташриф буюришди.