*

Сирдарё вилоят мусиқали драма театри Ўзбекистон давлат драма театри меҳмони.

Бугун 16 сентябрь куни Ўзбекистон давлат драма театри саҳнасида Сирдарё вилоят мусиқали драма театрининг Максим Каримовнинг асари асосида театрнинг бош режиссёри Мансур Холиқов томонидан саҳналаштирилган “Инсонликка номзод” спектакли намойиш этилди.

Театрга ташриф буюрган томошабинлар мазкур спектаклни юқори кайфиятда томоша қилишди. Спектаклда инсон ва унинг жиловлаб бўлмас туйғуларини ифодалаш билан бир қаторда инсон одамийлиги, меҳри билан улуғвор саналиши тараннум этилади. Ушбу саҳна асарида театрнинг устоз санъаткорлари билан бир қаторда ёш, иқтидорли актёрлар ҳам иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, Сирдарё вилоят мусиқали драма театрининг “Инсонликка номзод” спектакли 16 сентябрь куни 18:00 да ҳамда 17 сентябрь куни 15:00 ва 18:00 да намойиш этилади.