*

Абдулла Қодирийнинг 125 йиллигини кенг нишонлаш ҳамда ёзувчи ҳаёти, асарлари бўйича Республика театрларида спектакллар саҳналаштирилмоқда.

Куни кеча яъни 2019 йилнинг 7 сентябрь куни Ўзбекистон давлат драма театрига Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Шухрат Ризаев, ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммадлар ташриф буюришди. Театр жамоасини қизғин ижодий жараён билан табриклади.
Улуғ ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирийнинг 125 йиллигини кенг нишонлаш ҳамда ёзувчи ҳаёти, асарлари бўйича Республика театрларида спектакллар саҳналаштирилмоқда. 
Шу муносабат билан Ўзбекистон давлат драма театрида ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммаднинг Қодирий ҳаёти ва у яшаган давр ҳақида ҳикоя қилувчи “Ёлғиз” қиссаси асосида театрнинг бош режиссёри Олимжон Салимов томонидан “Жинлар базми” деб номланган спектакль саҳналаштирилмоқда. Ташриф буюрганлар Абдулла Қодирий таваллудига муносиб совға сифатида саҳналаштирилаётган “Жинлар базми” спектакли тўғрисида тўхталиб ўтишди ва ўзларининг фикр-мулоҳазаларини ҳам билдиришди ва спектакль учун тайёрланган макетларни ҳам кўздан кечиришди. 
Театр жамоаси кўрсатилаётган эътибордан руҳланган ҳолда ижодий изланишда давом этади.