*

Хайриддин Султонов Ўзбекистон давлат драма театри меҳмони.

Бугунги кунда давлатимиз томонидан кўп соҳалар каби театр санъатига қаратилаётган эътибор катта. Шу муносабат билан театр санъатининг жамиятимизда тутган ўрни ва Республикамиз аҳолисига маданий хизмат кўрсатиш мақсадида ёшларнинг маънавий онгини бойитиш, Ватанга, оилага садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

2019 йилнинг 7 сентябрь куни Президент маслаҳатчиси-спичрайтери Хайриддин Султонов Ўзбекистон давлат драма театрига ташриф буюрди ҳамда театр репертуаридан ўрин эгаллаган драматург Шароф Бошбеков қаламига мансуб, театрнинг бош режиссёри Олимжон Салимов томонидан саҳналаштирилган “Ер барибир айланаверади” спектаклини театр жамоаси билан биргаликда томоша қилишди.