*

Театрда яна байрам 51-мавсум очилиши.

Театрда яна байрам
Яқинда ўзининг 50 йиллигини кенг тарзда, катта шодиёна билан нишонлаган Ўзбекистон давлат драма театрида бугун ҳам катта байрам. Театр жамоаси бугун яъни 2019 йилнинг 5 сентябрь куни ўзининг 51 мавсумини тантанали равишда очди. Театр жамоасининг барчаси байрамона кайфиятда. Мавсум очилишига ташриф буюраётган азиз меҳмонларни жамоанинг ёш актёрларидан тортиб ёши улуғ устоз санъаткорларгача кўтаринки руҳда кутиб олишди. Театрга ташриф буюрган томошабинлар бинонинг фойе қисмида ташкиллаштирилган спектаклдан лавҳалар ҳамда у ердан муносиб ўрин эгаллаган кўргазмалардан баҳраманд бўлишди. Сўнгра томошабинлар томоша залига таклиф этилиб, жамоа томонидан тайёрланган бадиий қисмни мириқиб томоша қилишди. Шунингдек, театр репертуаридан муносиб ўрин эгаллаган драматург Шароф Бошбеков қаламига мансуб, театрнинг бош режиссёри Олимжон Салимов томонидан саҳналаштирилган “Ер барибир айланаверади” спектакли томошабинлар ҳукмига ҳавола этилди. Театр жамоаси ва азиз томошабинларимизга миллатимизга сидқу дилдан хизмат қилиб келаётган Ўзбекистон давлат драма театрининг 51 мавсуми муборак бўлсин.