*

Ўзбекистон давлат драма театри жамоаси байрамга байрам тухфаси билан.

Ўзбекистон давлат драма театрида томошабинлар таклифларига асосан 2019 йилнинг 11 август куни “Сени куйлаймиз, замондош” Ўзбекистон театрларининг V Республика кўрик-фестивалида юқори ўрин эгаллаган драматург Шароф Бошбеков қаламига мансуб, театрнинг бош режиссёри Олимжон Салимов томонидан саҳналаштирилган “Ер барибир айланаверади” спектакли намойиш этилди. Спектаклда театрнинг етакчи ва ёш, иқтидорли актёрлари иштирок этишган. Эслатиб ўтамиз, театрнинг 51 мавсуми жорий йилнинг 5 сентябрь куни “Ер барибир айланаверади” спектакли билан очилиши режалаштирилган.