*

Ўзбекистон давлат драма театрининг 51 мавсуми очилиши олдидан

 

Театр ҳаётнинг кўзгудаги акси демакдир. Юртимизнинг забардаст театрларидан бири бўлмиш, бугунги кунда ўз сўзига эга бўлган ҳозирги жамият ҳаётидаги жараёни олға сурувчи, саҳнада тарихий қаҳрамонлар образи ва замондошларимиз сиймосини гавдалантирган, бир сўз билан айтганда ўз муҳлисларига эга бўлган замон билан ҳамнафас, халқаро театр фестиваларида фахрли ўринларни эгаллаб, ўзбек театр санъатини жаҳон саҳналарида намоён этган Ўзбекистон давлат драма театри бугун ўзининг 51 ижодий мавсумини бошлади. Театр ходимлари таътилдан қайтганлиги муносабати билан 2019 йилнинг 7 август куни 51 мавсум олдидан йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда театр раҳбарияти томонидан 50 мавсум давомида амалга оширилган ижодий ишлар, ютуқ ва камчиликлар ҳақида тўхталиб ўтилди ҳамда 2018 йил театрнинг 50 ёшга тўлганлиги кенг тарзда нишонланганлиги алоҳида таъкидланди. Йиғилишда театр директори Баҳром Усмонов ва театрнинг бош режиссёри Олимжон Салимов 51 мавсумда режалаштирилаётган ижодий ишлар, янги саҳналаштириладиган спектакллар хусусида атрофлича фикр юритишди.

Шунинг билан бир қаторда Ўзбекистон давлат драма театри олий тоифали драма артисти, театр саҳнасида бир қатор залворли ҳамда томошабинларни ҳайратга сола олувчи ролларни ижро этган, маҳоратли актёр Ғайбулла Жумановни 60 ёшни қаршилаши муносабати билан театр раҳбарияти ва жамоаси қизғин муборакбод этишди ва Ғайбулла Жумановга эсдалик совғаларини топширишди.

Театр жамоаси 51 мавсум очилишида томошабинлар учун тантанали, байрамона кайфият улашувчи туҳфалар, саҳна кўринишлари, куй ва қўшиқлар такдим этилиши режалаштирилмокда.