*

50 мавсуми якуни.

Бугун 5 июль куни соат 18:00 да Ўзбекистон давлат драма театрининг 50 мавсуми якунланиши муносабати билан театрнинг бош режиссёри Олимжон Салимов томонидан саҳналаштирилган, драматург Шароф Бошбеков қаламига мансуб “Ер барибир айланаверади” спектакли томошабинларга намойиш этилди. Спектакль намойишидан аввал театрнинг бир гурух устоз санъаткорлари томошабинларга ўзларининг самимий тилакларини билдиришди. 50 мавсум якуни оммавий ахборот воситалари томонидан ёритилди.