*

“Минг йиллик ҳангома” спектакли томошабинларга бепул намойиш этилди

Бугунги 30 июнь Ёшлар куни Республикамиз бўйлаб кенг тарзда нишонланмоқда. Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон давлат драма театрида соат 11:00 да “Минг йиллик ҳангома” спектакли томошабинларга бепул намойиш этилди. Театрга ташриф буюрганлар  спектакль томоша қилишдан аввал театрнинг фойе қисмидан ўрин эгаллаган саҳналаштирувчи ва либослар бўйича рассомларнинг кўргазмаларидан баҳраманд бўлишди, томошабинлар томоша залига таклиф этилгандан сўнг Ўзбекистон халқ артисти Элёр Носиров барчани бугунги аём билан театр жамоаси номидан қизғин табриклади ҳамда томошабинларга театр репертуаридан ўрин эгаллаган “Минг йиллик ҳангома” спектакли намойиш этилди.