*

“Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни”

26 июнь “Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни” муносабати билан Ўзбекистон давлат драма театрида глобал муоммолардан бири ҳисобланган гиёҳвандликка қарши курашиш мавзусида саҳналаштирилган “Гумроҳ” спектакли намойиш этилди. Спектакль намойишидан олдин Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шайхонтоҳур тумани маҳаллий кенгаши раиси ўринбосари Отабек Собитов ҳамда театрнинг устоз санъаткорлари ва томошабинлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.