*

Муборак бўлсин.

2019 йилнинг 10-16 кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида бўлиб ўтган «Сени куйлаймиз, замондош» Ўзбекистон театрларининг V Республика кўрик фестивалида жами бўлиб 11 та давлат театрлари ўз спектакллари билан иштирок этишди. 15 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Бердақ номидаги академик мусиқали театрида мазкур фестивалнинг якуни ва тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков иштирок этди ва ғолибларга қимматбаҳо совғаларни топширди. Фестивалда иштирок этмаган республика театрларнинг раҳбарлари ва адабий эмакдошлари ҳам иштирок этган ҳолда намойиш этилган спектаклларни мунтазам томоша қилиб боришди. Ушбу нуфузли фестивалда Ўзбекистон давлат драма театрининг «Ер барибир айланаверади» спектакли фахрли иккинчи ўринни эгаллади.