*

“Сени куйлаймиз, замондош!”

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан жорий йилнинг 10-16 июнь кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида “Сени куйлаймиз, замондош!” Ўзбекистон театрларининг V Республика кўрик-фестивали ўтказилади. Ушбу фестивалда Ўзбекистон давлат драма театри драматург Шароф Бошбековнинг “Ер барибир айланаверади” спектакли билан иштирок этади.