*

Республикамизнинг Сирдарё ва Навоий вилоятлари бўйлаб гастроль сафарида

Ўзбекистон давлат драма театри Азиз Несин қаламига мансуб “Жонгинам, жонимни ол” асари асосида саҳналаштирилган “Эй биз бормиз!..” спектакли билан Республикамизнинг Сирдарё ва Навоий вилоятлари бўйлаб гастроль сафарида. Жорий йилнинг 5 май санасида Навоий вилояти аҳолисига маюс комедия жанридаги “Эй, биз бормиз!..” спектакли намойиш этилди ва томошабинлар мазкур спектаклни катта қизиқиш билан томоша қилишди. Эслатиб ўтамиз, Шу йилнинг 4 май санасида Сирдарё вилоятида ва 5 май санасидан 15 май санасига қадар театр ижодкорлари Навоий вилоятида “Эй, биз бормиз!..” спектаклини томошабинларга намойиш этишади.