*

Ўзбекистон давлат драма театри гастроль сафарида

Ўзбекистон давлат драма театри Азиз Несин қаламига мансуб “Жонгинам, жонимни ол” асари асосида саҳналаштирилган “Эй биз бормиз!..” спектакли билан Республикамизнинг Сирдарё ҳамда Навоий вилоятлари бўйлаб гастроль сафарига жўнаб кетишди. Жорий йилнинг 4 май санасида Сирдарё вилояти аҳолисига маюс комедия жанридаги “Эй, биз бормиз!..” спектакли намойиш этилди ва томошабинлар мазкур спектаклни катта қизиқиш билан томоша қилишди. Эслатиб ўтамиз, Шу йилнинг 5 май санасидан 15 май санасига қадар театр ижодкорлари Навоий вилоятида “Эй, биз бормиз!..” спектаклини томошабинларга намойиш этишади.