*

I Халқаро илмий-амалий конференция

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан 2019 йилнинг 1 май куни Ўзбекистон давлат Консерваториясида “Опера ва балет санъатининг долзарб масалалари” мавзусидаги I Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Конференцияда чет эллик опера ва балет санъатининг етук, малакали мутахассислари ҳам ўз маърузалари билан иштирок этишди. Мазкур тадбирнинг юқори савияда ўтишида Ўзбекистон давлат драма театри ижодий ходимларининг ҳам ҳиссаси катта бўлди.