*

IV “Ёшлар театри санъати” форуми доирасида.

Жорий йилнинг 16 апрель куни Ўзбекистон давлат драма театрига Россия давлатидан театр санъатининг мутахассислари ташриф буюриб, ёш режиссёр Р.Тоғайқулов томонидан саҳналаштирилган Жан Кокто қаламига мансуб “Сенга интизорман” спектаклини томоша қилишди. Меҳмонларни ушбу спектаклни кўришидан кўзланган мақсади 2020 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг иштироки, Болтиқбўйи ва Грузия давлатларининг IV “Ёшлар театри санъати” форумини ўтказиши режалаштирилган, мазкур форумда энг муносиб спектакллар сараланади.