*

Бўка туманида пресс-тур

“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони юзасидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан “Ёшлар медиа маркази” ижодий гуруҳи жараёнлар билан танишиш мақсадида Тошкент вилояти Бўка туманида пресс-турни амалга оширди. Бугунги кунда Бўка шаҳри ва туманларида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари хусусида ижобий фикрлар билдирилди, ёшлар иттифоқи томонидан ёшларга китоблар тақдим этилди. Мазкур пресс-турда Ўзбекистон давлат драма театрининг актёри Шерзод Муратов ҳам фаол иштирок этди.