*

Yangiliklarga a’zo bo’ling

Театрга Қирғизистонлик меҳмонларнинг ташрифи.

Бугун 6 апрель куни Ўзбекистон давлат драма театрига Қирғизистон Республикасининг Президент маслаҳатчиси Раев Султан Акимович ва Қирғизистон Республикаси Маданият, ахборот ва туризм вазири ўринбосари Иманалиев Кайрат Олжобаевич ташриф буюришди. Кутилган меҳмонларни театр жамоаси катта ҳаяжон билан қарши олишди. Меҳмонларга театр актёрлари томонидан атоқли адиб Чингиз Айтматовнинг “Жамила” асари асосида саҳналаштирилган “Жамила” спектаклидан парча намойиш этилди. Сўнгра меҳмонлар ва театр жамоаси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувдан кейин меҳмонлар театрнинг фойе қисмидан ўрин эгаллаган спектакллар кўргазмалари, театр тарихи ва бугунининг тасвири туширилган фотоларни томоша қилишди.