*

Янгиликларга аъзо бўлинг

Муборак бўлсин!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди. Мукофотланганлар қаторида Ўзбекистон давлат драма театрининг маҳоратли актрисаси Суропова Тўхтахон Ибрагимовна  "Дўстлик" ордени билан ҳамда театрнинг иқтидорли ижодкори Мирмахсудов Баходир Мирфозилович   "Шуҳрат" медали билан тақдирландилар.  Театрнинг Бош режиссёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Олимжон Салимов, театр директори Баҳром Усмонов ва театр жамоаси тақдирланганларни чин дилдан самимий муборакбот этишди.