*

Янгиликларга аъзо бўлинг

"Йиллар армони"

2021 йилнинг 21-июнь куни Ўзбекистон давлат драма театрида театрнинг Бош режиссёри Олимжон Салимов бошчилигида Учқун Ўсаров қаламига мансуб, ёш режиссёр Расулжон Тоғайқулов томонидан саҳналаштирилган, Ўзбекистон халқ шоири,  Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов ҳаёти,  ижоди,  лирикаси тўғрисида поэтик драма жанридаги "Йиллар армони" спектакли Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қошидаги Бадиий кенгаш аъзоларига топширилди. Тақдимотда Абдулла Ориповнинг синглиси Бибисора Орипова ҳамда шогирди Алишер Назар ҳам иштирок этишди. Муҳокамада қатнашганлар спектакль тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди ва спектакль Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Бадиий кенгаш аъзолари томонидан қабул қилинди.