*

Янгиликларга аъзо бўлинг

#Таъзия

Ўзбек театр санъатининг афсонавий намаёндаси,  саҳналаштирган спектакллари билан халқ қалбидан муносиб ўрин эгаллаган улуғ режиссёр,  ўзбек театрини,  урф-одатларини бутун дунёга тараннум этган ижодкор,  театр санъатининг чин маънодаги дарғаси, Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Турсунович Йўлдошев 76 ёшида оламдан ўтди. 
Ўбекистон давлат драма театри жамоаси Баҳодир Йўлдошевнинг яқинларига,  оила-аъзоларига,  шогирдларига чуқур таъзия изҳор этади. Барчага чиройли сабр тилаймиз. 
Ўтганларнинг охиратлари обод бўлсин.