*

Янгиликларга аъзо бўлинг

"Боғласангиз, боғланай" янги спектакль Бадиий кенгаш аъзолари муҳокамасида.

Бугун 2021 йилнинг 21-апрель куни Ўзбекистон давлат драма театрида Семен Злотниковнинг “Аёл олдига келган эркак” асари мотивлари асосида театрнинг Бош режиссёри Олимжон Салимов талқинида “Боғласангиз, боғланай” спектакли саҳналаштирилди. Мазкур саҳна асари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қошидаги Бадиий кенгаш аъзоларига топширилди. Спектакль кенгаш аъзолари томонидан юқори даражада баҳоланди.

Сиз азиз томошабинларни яқин кунларда бўлиб ўтадиган “Боғласангиз, боғланай” спектаклининг премьерасида кутиб қоламиз.