*

Янгиликларга аъзо бўлинг

Ўзбекистон давлат драма театри жамоаси Халқаро фестивалдаан сўнг ижодий суҳбат.

2021 йилнинг 29-март санасидан 16-апрель кунига қадар Буюк Британиянинг пойтахти Лондонда онлайн тарзда ўтказиладиган “Наврўз ва Пасха байрамлари 2021” фестивали бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон давлат драма театри жорий йилнинг 8-апрель куни соат 17:30 да драматург Иброҳим Содиқовнинг “Афандининг беш хотини” асари асосида, ёш режиссёр Расулжон Тоғайқулов томонидан саҳналаштирилган “Ожиза деманг бизни...” спектакли билан Лондон шаҳрида ташкил этилган нуфузли Халқаро фестивалда иштирок этди. Спектакль “ZOOM” дастури орқали тўғридан-тўғри жонли эфирда намойиш этилди. Намойишдан аввал “Европа тараққиёт ва ривожланиш банки”нинг алоқалар бўлими директори Джонатан Чарльз ва Савдо-сотиқни молиялаштириш бўлими раҳбари Камола Маҳмудовалар сўзга чиқишди. Шундан сўнг театрнинг Бош режиссёри Олимжон Салимов ташкилотчиларга миннатдорчилик. Спектакль намойишидан сўнг фестивал ташкилотчилари ҳамда спектакль ижодкорлари билан ижодий суҳбат ташкил этилди.