*

Янгиликларга аъзо бўлинг

Ўзбекистон давлат драма театри яна Халқаро фестивалда!

2021 йилнинг 29-март санасидан 16-апрель кунига қадар Лондонда онлайн тарзда ўтказиладиган “Наврўз ва Пасха байрамлари 2021” фестивали бўлиб ўтмоқда. Мазкур Халқаро фестивалда АҚШ, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон мамлакатлари ўз спектакллари билан иштирок этишмоқда. Мазкур фестиваль “Орзу Артс” театр томонидан ташкиллаштирилган. Фестивалнинг Бош ҳомийси “Европа тараққиёт ва ривожланиш банки” ҳисобланади.

Ўзбекистон давлат драма театри жорий йилнинг 8-апрель куни соат 17:30 да театр репертуаридан ўрин эгаллаган, драматург Иброҳим Содиқовнинг “Афандининг беш хотини” асари асосида, ёш режиссёр Расулжон Тоғайқулов томонидан саҳналаштирилган “Ожиза деманг бизни...” спектакли “ZOOM” дастури орқали тўғридан-тўғри жонли эфирда намойиш этилади. “Европа тараққиёт ва ривожланиш банки” Бош директори сўзга чиқиб, спектакль намойишини очиб беради.

Ушбу спектаклларни дунёнинг етакчи мамлакатлари Буюк Британия, Австралия, АҚШ, Япония, Швецария, Германия, Франция, Хитой, Австрия, Италия ва яна бир қатор давлатларнинг мутахассислари ва томошабинлари ҳам иштирок этишади.

Барчангизни “ZOOM” дастури орқали намойиш этиладиган “Ожиза деманг бизни...” спектакли намойишида кутиб қоламиз.