*

Янгиликларга аъзо бўлинг

Театр актёрлари "Гулбозор" маҳалласида.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг “Медиа-режа”сига асосан Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Гулбозор маҳалла марказида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон давлат драма театрининг бир гуруҳ иқтидорли ижодкорлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муножат Тешабоева ҳамда маҳоратли актёрлар Шукржон Сўфиев ва Камолиддин Раҳмоновлар иштирок этишди. Актёрлар тадбирга кўтаринки кайфият бағишлаган ҳолда, ажойиб шеърлар, куй-қўшиқларни ижро этишиб, томошабинлар олқишига сазовор бўлишди. Мазкур тадбирда маҳалла фаоллари ҳам қатнашишди.