*

Янгиликларга аъзо бўлинг

Очиқ намойиш кўрсатуви

2021 йилнинг 18-февраль куни Ўзбекистон давлат драма театрида улуғ ёзувчи Абдулла Қодирийнинг 125 йиллиги муносабати билан ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммаднинг "Ёлғиз" қиссаси асосида театрнинг Бош режиссёри Олимжон Салимов томонидан саҳналаштирилган "Жинлар базми" спектакли Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг олтин фонди учун "Маданият ва маърифат" телеканали томонидан тўлиқ ҳолда ёзиб олинди. Шунингдек, спектаклдан сўнг, "Маданият ва маърифат" телканалида журналист Шоҳсанам Хидирова муаллифлигида "Очиқ намойиш" кўрсатуви тасвирга олинди ҳамда мутаҳасислар иштирокида спектакль таҳлил қилинди.