*

Янгиликларга аъзо бўлинг

Театрга давлат арбоблари ва талаба ёшлар ташрифи.

Куни кеча яъни 2021 йилнинг 18-февраль куни Ўзбекистон давлат драма театрида Миллий романчилигимиз асосчиси, улуғ ёзувчи Абдулла Қодирийнинг 125 йиллиги муносабати билан таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммаднинг “Ёлғиз” қиссаси асосида театрнинг Бош режиссёри Олимжон Салимов томонидан саҳналаштирилган “Жинлар базми” спектаклига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси  спикерининг биринчи ўринбосари Саидов Акмал Холматович, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спекерининг ўринбосари, ЎзХДП фракцияси раҳбари Иноятов Улуғбек Ильясович ҳамда “Миллий тикланиш” партияси раиси Қодиров Алишер Келдиевичлар бошчилигидаги партия аъзолари билан биргаликда спектаклни томоша қилишди. Шунинг билан бир қаторда адабиётшунос, санъатшунос олимлар Шуҳрат Ризаев, Алишер Мирзо, Иброҳим Йўлдошев, Ашурали Жўраев, Жўра Маҳмудов, Ҳамида Маҳмудова, Маъмур Умаровлар ташриф буюришди. Мазкур спектакль намойишида Тошкент Ахборот технологиялари Университети талабалари ҳам иштирок этишди.