*

Янгиликларга аъзо бўлинг

Кастинг 2021

2021 йилнинг 27 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Йиғилишда ёшлар учун иш ўринлари яратиш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш асосий масала этиб белгиланди.
Ҳеч биримизга сир эмас, бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор, турли соҳалар бўйича ёшлар масаласи, уларни иш билан таъминлаш борасида бир талай самарали ишлар амалга оширилмоқда. Мана шундай ижобий ишларнинг давоми сифатида, 2021 йилнинг 3 февраль куни Ўзбекистон давлат драма театрида актёрлик йўналиши бўйича бир нечта олий маълумотга эга, малакали йигит ва қизларни эълон қилинган кастинг асосида, саралаган ҳолда ишга қабул қилиш жараёни бўлиб ўтди.