*

Янгиликларга аъзо бўлинг

Дебютант режиссёрлар билан учрашув.

2020 йилнинг 10-15 декабрь кунлари оралиғида бўлиб ўтаётган "Дебют 2020" ёш режиссёрларнинг VI Республика кўрик-фестивалида 9 нафар ёш режиссёрларнинг саҳналаштирилган спектакллари иштирок этмоқда. Бугун яъни 14 декабрь куни Ўзбекистон давлат драма театрида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон давлат мукофоти лауреати, Ўзбекистон давлат драма театри Бош режиссёри Олимжон Салимов дебютант режиссёрлар билан учрашди. Ҳар бир режиссёрнинг режиссёрлик ишини таҳлил қилган ҳолда ижодкорларга ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.