*

Янгиликларга аъзо бўлинг

Ўзбекистон давлат драма театри репертуари яна бир янги асар билан бойиди.

2020 йилнинг 21-ноябрь куни Ўзбекистон давлат драма театрида театрнинг Бош режиссёри Олимжон Салимов бадиий раҳбарлигида, ёш режиссёр Расулжон Тоғайқулов томонидан саҳналаштирилган драматург Иброҳим Содиқов қаламига мансуб, комедия жанридаги “Афандининг беш хотини” асари асосида “Ожиза деманг бизни...” спектакли Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қошидаги Бадиий кенгаш аъзоларига топширилди.
Мазкур спектакль кенгаш аъзолари томонидан юқори даражада баҳоланди.
Сиз азиз томошабинларни яқин кунларда бўлиб ўтадиган “Ожиза деманг бизни...” спектаклининг премьерасида кутиб қоламиз.