*

Янгиликларга аъзо бўлинг

52-МАВСУМ ОЧИЛИШИГА МАРҲАМАТ!

Ўзбекистон давлат драма театрининг 52 мавсуми 2020 йилнинг 15 октябрь куни соат 17:00 да улуғ адиб, миллий романчилигимиз асосчиси Абдулла Қодирий ҳаёти ва ижоди тўғрисидаги, ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммаднинг Ёлғиз қиссаси асосида театрнинг Бош режиссёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон давлат мукофоти лауреати Олимжон Салимов томонидан саҳналаштирилган "Жинлар базми" спектакли билан очилишини маълум қиламиз.

                                                      Спектакль намойиши олдидан театр ижодий жамоасининг тантанали очилиш дастури ўрин эгаллаган. Ушбу дастур ҳамда дастурдан кейинги спектакль анъанавий усулда томошабинлар иштирокида ва театрга кела олмайдиганлар учун эса шу вақтнинг ўзида “Facebook” ижтимоий тармоғидаги https://www.facebook.com/groups/234814450400536/?ref=share “Ўзбекистон давлат драма театри” расмий саҳифасида ҳамда “Zoom” дастури https://us04web.zoom.us/j/72134080106?pwd=ZjhyUnFTYnREenEwQXNSMTZ6RUdXZz09 орқали онлайн тарзда намойиш этилади.

томошабинларни театримизга таклиф этамиз. Ҳурмат билан театр жамоаси.