*

Пайзиева Гўзал Ревавна

актриса

видео лавҳа

Мукофотланмаган. Ушбу театрда1995 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. У ўзига хос истеъдодга эга, юксак ижодий салоҳиятли профессионал актрисадир. Ўз фаолияти давомида ёрқин бўёқларга бой, чуқур мазмунли, томошабинларни ҳаяжонга солган ҳолда катта мувофаққиятларга эришиб, Г.Пайзиева театр саҳнасида кўпгина етук образларини яратиб, томошабинлар ва мутахассислар эътирофига сазовор бўлиб келмоқда. Жумладан: “Қақилдоқ”да Ёмонвой, “Электра”да Хрестфемида, “Қорбобонинг саргузаштлари”да Ялмоғиз, “Чеча”да амма, “Исо ва Яхуда”да Мария Магдалена, “Борса келмас”да Музмомо, “Аёллар салтанати”да Староста, “Ойсаранинг туғилган куни”да Ойсара, “Минг йиллик ҳангомада”да Малоҳат, “Чодир ҳаёл эртаклари”да Лўли марям, “Зубайда”да Смута, “Вафодор”да Рисолат, “Фаррош кампирнинг туши”да Ҳисобчи ва яна бошқа кўплаб маромига етказиб ижро этиш орқали тажриба орттириб юксак маҳоратли театр актёри даражасига эришган. Г.Пайзиева театр саҳнасидаги ижодий изланишлари билан бир қаторда кино санъатида ҳам бир қанча ранг-баранг ролларни ўзига хос тарзда ижро этиб томошабинлар дилидан жой олиб келмоқда. Кино санъатида ўнданортиқ ролларни маҳорат билан ижро этган. Шулардан айниқса, “Кўнгил кўчалари”даги Суқсир образи таҳсинга лойиқдир.