*

Жуманов Ғайбулла Ибрагимович

актёр

видео лавҳа

Мукофотланмаган. Ушбу театрда 1980 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Г.Жумановнинг театр санъатида тутган ўрнини алоҳида эътироф этиш жоиздир. Жумладан: “Отасининг қизи”да Воҳид ва Рустам Халилов “Чернобил алангаси”да Ўлмас, “Узоқ қишлоқ”да йигит, “Гўзаллар ва миршаблар”да Муштоқ, “Маъмура кампир”да Дарбоз, “Яратган ёмондан асрасин”да ота, “Эски муҳаббат”да Мурод ака, “Медея”да Эгей, “Зубайда”да Абдулла ва Карло Гоцин, “Жийдалилар”да ота, “Эзгулик йўлида”(Етакчи) да бобо, “Гуноҳда”да Ориф ака, “Даҳо”да ота, “Минг йиллик ҳангома”да Салом ота, “Вафодор”да Бўривой, “Гумроҳ”да Рустам ака, “Сабъаи сайёр”да Хожа, “Ер барибир айланаверади”да Чол ва бошқа бир қанча бош ва етакчи образлар қиёфасини, қаҳрамонларнинг ички дунёсини бадиий салоҳият ва маҳорат билан маромига етказиб, ижро этиб, мутахасисслар ва томошабинлар олқишига сазовор бўлиб келмоқда.