*

Абдуллаева Мухаббат Ходжиалимовна

актриса

видео лавҳа

Мукофотланмаган. Ўзбек давлат драма театрида 1974 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Унинг театр саҳнасида ижро этган образлари талайгина: “Парвона” да Юлдуз, “Баланд дорга осилма” спектаклида Дилафруз, “Отилмаган ўқ”да Ўктамхон, “Телба” да Зуҳра, “Ой тутилган тунда” да Забаржат, “Ташвишланманг онажон”да Дадуна, “Биринчи бўса”да Чарос, “Нон, қон, инсон”да Фотима, “Трибунал”да Надя, “Оқар сувлар”да Гулчеҳра, “Беш кунлик куёв”да Ўлмасхон, “Кўзингни каттароқ оч” да Меҳри, “Сендан угина, мендан бу гина” да Адолат, “Отасининг қизи”да проффесор, “Чандиқлар”да терговчи, “Капалаклар ўйини”да она, “Ишқ қурбонлари”да она, “Ҳур қизлар” да Рита Осяника, “Қайтар дунё”да Фарида, “Тинмасин соз”да Гулжаҳон, “Бернарда Альби уйи” да Бернарда, “Ғаройиб оқшом” Ниҳол, “Медея” да Медея, “Майсаранинг иши”да Ойхон, “Бир эшак ҳангомаси”да Мастона, “Зада бўлган пайғамбар”да она, “Малика” да онабош, “Аёл”да она, “Мувозанат”да Бернара, “Атиргуллар қисмати”да Шаҳодат опа, каби турфа роллари у яратган бадиий етук образлардан ҳисобланади. М. Абдуллаеванинг булар қатори кино санъатида ҳам ижро этган роллари талайгина: “Шиддат билан”да хотин, “Келгинди келин”да қайнона, “Девона фаришта”да она, “Қадамлар”да Гуля хоним, “Висол”да она, “Кўз ёшим”да шифокор ва бундан ташқари “Туташ тақдирлар”, “Аёл зоти”, “Тақдир йўллари” каби миллий сериалларда, “Оталар сўзи - ақлнинг кўзи” кўрсатувларидаги образлари ва яна шу билан бирга элликдан ортиқ роллари орқали кино санъати ривожига ўзнинг муносиб ҳиссасини кўшиб келмоқда.