*

Юлдашева Гулбахор Талибовна

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

видео лавҳа

2012-йил “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланган. Ушбу театрда 1987 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Юлдашева Гулбахор Ўзбекистон давлат санъат институтини 1979 йил тамомлаб, аввали Ўзбек миллий академик драма театрида сўнгра эса 1987 йилдан Ўзбек давлат драма театрида ўз фаолиятини бошлади. Г.Юлдашева кўпгина етук образларини яратиб, томошабинлар ва мутахассислар эътирофига сазовор бўлиб келмоқда. Жумладан: “Искандар”да она, “Чеча”да амма, “Хужжатли ахмоқ”да Урания, “Лақма эр”да Клодина, “Маликалар”да энага, “Электра”да Клитемнестра, “Фармонбиби аразлади”да невара келин, “97-хона”да она, “Ассалому алайкум қизлар”да Хонума, “Медея”да Медея, “Аяжонларим”да Бўстон буви, “Қайтар дунё”да Фарида, “Жийдалилар”да она, “Олтин соҳибжамол”да Соҳибжамол, “Евгений Онегин”да она, “Атиргуллар қисмати”да Шаҳодат опа, “Ёдим синиқлари”да Зулфия ва яна бошқа ўнлаб образларни маромига етказиб ижро этган Г.Юлдашева ижро этган роллари орқали келжак авлод онгида ватанга муҳаббат, ота-онага ҳурмат, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззат каби тарбиявий ғояларни сингдириш орқали мамлакатимиз ёшларини маънавий муҳитини янада шакллантиришда ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшиб келмоқда.