*

Бабаханова Данисия Даяновна

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

видео лавҳа

1996 йили “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланган. Ушбу театрда1968 йилдан ўз ижодий фаолиятини бошлаган. Данисия Бабаханованинг театр саҳнасида ижро этган роллари: “Дийдор”да Оймомо, “Ўн саккиз ёшлигим”да Муҳаббат, “Биринчи бўса” Чарос, “Учинчи орзу” Вера, “У одам нима-ю, бу одам нима?” биринчи гувоҳ, “Қайтар дунё”да Хатира, “Чеча”да она, “Сўнаётган юлдузлар” Соня, “Тинмасин соз” Раҳима, “Ассалому алайкум қизлар”да Анушахоним, “Гуноҳкор авлиё” Лиза, “Отасининг қизи”да Ҳакима, “Ёшлик бебошлик”да Лаззат, “Қирол Лир”да сарой хоними, “Маъмура кампир”да Салтанат, “Бухорои шариф”да Комилжон,“Алвон гул”да энага, “Малика”да Фароғат, “Саратондаги изғирин”да Мўътабар, “Нон, қон, инсон”да она, “Ҳаёт барибир гўзал”да Бахринисо, “Заҳарли ҳаёт”да Сора, “Довюрак Ван Лао”да Дахей, “Кураш момо”да Кураш момо, “Аяжонларим”да Тўтинисо, “Аёл” она, “Бахт эшик қоққанда”да Барно, “Фаррош кампирнинг тушлари” фаррош, “Эски муҳаббат”да Раънохон, “Аёллар салтанати”да бошлиқ, “Бир севга ривояти”да Илдизмомо, “Аросат изтироби”да Моҳинисо, “Беш сўм”да Салби, “Тоға жиянлар”да Асалхон, “Ташвишланманг онажон”да Дадуна ва яна бошқа ўнлаб образлари орқали эл суйган санъаткорга айланган ва халқимиз дилидан муносиб жой олган ижодкордир. Кинода ҳам ўзига хос турфа ролларни маромига етказиб ижро этган: “Бозор кўрмаган йигит” да она, “Аразласанг ўламан” да қайнона, “Чол ва набира” да Собира, “Тилим қурсин”да совчи ва бошқалар.