*

Раметов Жумадулла Бобохонович

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

видео лавҳа

1999 йил “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланган. Ушбу театрда1983 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Ж.Раметов истеъдодли, санъат соҳасида катта тажрибага эга бўлган ижодкорлардан биридир. Ўз соҳасининг тўла-тўкис англаган, юксак ижодий салоҳиятли профессионал актёрдир. У театр саҳнасида ва кинода турли, бир-бирини мутлоқо такрорламайдиган образлар ижро этган. Унинг театр саҳнасида ижро этган образлари талайгина. Жумладан: “Келинлар қўзғалони”да созанда, “Аршин мол-олан”да Асқар, “Хужжатли ахмоқ”да судя, “Майсаранинг иши”да доирачи, “Қайтар дунё”да Тоҳир, “Бухорои- шариф”да қори, “Тоға ва жиянлар”да Трест бошлиғи, “Сеҳрли ҳасса”да Қорбобо, “Ёзилмаган мактуб”да Генерал, “Ҳаёт барибир гўзал”да Ахмад қора, “Отасининг қизи”да Иззат Атакулович, “Аяжонларим”да Ашуралиев, “Фаррош кампирнинг туши”да Баҳром Бундан ташқари “Мерскивич”, “Тундан тонггача”, “Тундан тонггача 2”, “Осмондаги болалар” кинофильмларда ҳам бош ва иккинчи даражали образларни ижро этган.