*

Тўхтаева Мадина ---------

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

видео лавҳа

2000 йил “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан мукофотланган. Ушбу театрда 1969 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. У ўзига хос истеъдодга эга, юксак ижодий салоҳиятли профессионал актёрдир. Теаатр саҳнасида ижро этган роллари талайгина. Жумладан: “Бахс”да ҳамшира, “Қочонгача мой ейсан”да Агния, “Садоқат”да Аёл, “Освенциум жаллодлари” да гувоҳ аёл, “У одам нима-ю, бу одам нима”да Солдат, “Биринчи бўса”да Феруза, “Отасининг қизи”да Хакима, “Можаро”да негр аёл, “Ёшлик бебошлик”да Азиза, “Келинлар қўзғалони”да Муҳайё, “Аёллар салтанати”да қўшни, “Алвон гул”да Жодугар, “Аяжонларим”да Шакарбуви, “Хос навкар”да бека, “Жийдалилар”да Марямхон, “Сўнаётган орзулар”да Клара, “Паранжи сирлари”да Тожхон, “Ўрик гуллаганда”да Тўхта хола, “Бир эшак хангомаси”да котиба, “Ғаройиб оқшом”да Самира, “Даҳо”да қайнона, “Беш кунлик куёв”да Кишвархон, “Қитмир”да Мамлакат ва бошқалар.