*

Носиров Элёр Расулевич

Ўзбекистон ҳалқ артисти

видео лавҳа

1996 йилда“Ўзбекистонда хизмат кўрстган артист”, 2003 йилда“Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвонлари билан тақдирланган.Ушбу театрда 1987 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Э.Носиров театрдаги фаолияти давомида етук образларини яратиб, томошабинлар ва мутахассислар эътирофига сазовор бўлиб келаётган устоз санъаткордир.Унинг ижросидаги “Келинлар қўзғалони”да созанда, “Маугли”да Бўри, “Аршин мол-олан”да Асқар, “Искандар”да Искандар, “Хужжатли ахмоқ”да судя, “Отелло”да Отелло, “Майсаранинг иши”да доирачи, “Қайтар дунё”да Тоҳир, “Бухорои- шариф”да қори, “Тоға ва жиянлар”да Трест бошлиғи, “Сеҳрли ҳасса”да Қор бобо, “Ёзилмаган мактуб”да Генерал, “Ҳаёт барибир гўзал”да Ахмад қора, “Эзгулик йўлида”да домла, “Ер барибир айланаверади”да муҳандис, бундан ташқари “Узоқ қишлоқ”, “Алдагани хотин яхши”, “Буюк ипак йўли”, “Пайванд”, “Эски мухаббат” спектаклларида ўзига хос эпизодик образларни маҳорат билан ижро этиб келмоқда. Э. Носиров ўзбек киносида катта бурулиш ясаган иқтидорли актёридир. Унинг кино соҳасида яратган обрзлари тақсинга лойиқ. Кинода яратган 30 дан ортиқ образлари орқали халқимиз дилидан жой олган.