*

Дилбар Исмаилова Абидовна

Ўзбекистон ҳалқ артисти

видео лавҳа

1979 йил “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”. 1988 йил “Дўстлик” ордени совриндори. 2003 йил “Ўзбекистон халқ артисти” фаҳрий унвонлари билан тақдирланган. У ўзига хос истеъдодга эга, юксак ижодий салоҳиятли профессионал ижодкордир. Ўз фаолияти давомида театр саҳнасида ёрқин бўёқларга бой, чуқур мазмунли, томошабинларни ҳаяжонга солувчи кўпгина етук образларини яратиб, томошабинлар ва мутахассислар эътирофига сазовор бўлиб келмоқда. Жумладан: “Дийдор”да Шарқия, “Қайтар дунё да Хатира, “Ассалому алайкум қизлар”да Анушахоним, “Отасининг қизи”да Профессор аёл, “Ёшлик бебошлик”да Лаззат, “Парвона”да Адолат, “Қирол Лир”да сайрой хоними, “Нодирабегим”да Увайсий, “Келинлар қўзғалони” ва “Фармонбиби аразлади”да Лутфи, “Қутлуғ қон”да Тулсум, “Алвон гул”да энага, “Малика” да Фароғат, “Саратондаги изғирин”да Мўътабар, “Нон, қон, инсон” да она, “Ҳаёт барибир гўзал” да Бахринисо, “Заҳарли ҳаёт”да Сора, “Довюрак Ван-Лао”да Дахей, “Эски муҳаббат”да Райнахон, “Аёллар салтанати”да Бошлиқ, “Бир севга ривояти”да Илдизмомо, “Аросат изтироби”да Мохинисо, “Тоға жиянлар”да Асалхон, “Аяжонларим”да Бўстон буви, “Вафодор”да Саодат ая ва яна бошқа кўплаб образлари орқали эл суйган санъаткорга айланган ва халқимиз қалбидан ўз ижролари орқали муносиб жой олган ижодкордир. Д. Исмаилова театр саҳнасидаги ижодий изланишлари билан баробарда кино санъатида ҳам ранг-баранг образларни ўзига хос маҳорат ила ижро этиб, миллионлаб телетомошабинлар эътирофига сазовор бўлиб келмоқда.